Андижонда

Андижонлик муҳандисларнинг навбатдаги семинари газни иқтисод қилиш ҳақида тажриба алмашилди


13.06.2024   249

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан шаҳар-туман газ таъминоти бўлимлари бош муҳандислари учун ўтказилаётган кўргазмали семинарнинг навбатдаги манзили Асака ва Марҳамат туманлари бўлди.

“Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимида табиий газ тармоқларида амалга оширилган ишлар, таъминотни янада яхшилаш борасида кўрилган амалий чоралар, куз-қиш мавсумига тайёргарликдоирасида бажарилган ҳаракатлар юзасидан тақдимот ўтказилди. Унда ҳар икки туманда қилинган ишлар юзасидан сарҳисоблар берилди.

“...Аҳоли ва улугржи тармоқлари ажратилганлиги натижасида 10 кунда 240 минг куб метр газ иқтисод қилинди, - дейди “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Улуғбек Зулфиқоров. -Бир ойда бу кўрсаткич 720 минг кубни, йил охирига қадар эса 5 миллион куб метрдан зиёд газни иқтисод қилишга эришмоқчимиз...”

“Асака” автоматик газ тўлдириш шохобчасида истеъмолчиларга табиий газ етказиб берувчи тармоқларни тартиблаш ишлари иштирокчиларга ҳавола этилди. Хусусан, улгуржи истеъмолчилар ва аҳоли тармоқларининг алоҳида этиб ажратилганлиги, ҳар бир тармоқ бошига махсус газ ҳисоблаш ускуналарининг ўрнатилганлиги, етказиб берилаётган ҳар бир мет куб газ миқдорининг аниқ ҳисоб-китоби олиб борилаётганлиги алоҳида таъкидланди.

“Марҳамат туманимизда яна 900 та хонадонни уч босқичли тизимдан икки босқичли тизимга ўтказамиз. Бунинг учун хонадонлардаги газ ҳисоблаш ускуналарига махсус регуляторлар ўрнатилмоқда. Мавсумга тайёргарлик борасида ҳам ишларимиз жадал давом эттирилмоқда”, - дейди “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими бош муҳандиси Ботиржон Абдуллаев.

Марҳамат туманида ҳам автоматик газ тарқатиш шохобчасида тармоқларнинг тартибга келтириш якунлари ҳамда “Алитепа” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида табиий газ етказиб беришнинг уч босқичли тизимидан икки босқичли тизимига ўтказиш жараёнлари билан танишилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати