Андижонлик шифокорлар: «ЗИММАМИЗГА ЮКЛАТИЛАЁТГАН ШАРАФЛИ ВА ЗАЛВОРЛИ ВАЗИФАЛАРНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН ИМКОНИЯТЛАРИМИЗ ЕТАРЛИ»
23.03.2022 873
илоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги “Toshkent premium” тантаналар саройида вилоятда фаолият кўрсатаётган тиббиёт ходимлари, профессор ва шифокорлар билан учрашди. Бир пиёла чой устида, норасмий мулоқот тарзида ташкил этилган тадбирда тизим олдида турган масалалар ҳамда соҳани янада ривожлантириш орқали аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш кўламини ошириш режалари муҳокама қилинди.
Жамоатчиликка маълум, яқинда давлат раҳбари мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизими вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди. Давлатимиз раҳбари ўз нутқида шифокорлар, ҳамширалар, соҳа олимлари, кенг жамоатчилик томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида йиллар давомида тўпланиб қолган муаммо ва камчиликларни ҳал этиш орқали соҳани тубдан ривожлантириш, жаҳон стандартларига мос тиббиёт тизимини шакллантириш, аҳолига тиббий хизмат сифатини ошириш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриб, кенг кўламли вазифаларни белгилаб берди.
Қайд этилганидек, биргина 2022 йилнинг ўзида соҳага бюджетдан 24 триллион сўм ёки 2016 йилга нисбатан 4 баробар кўп маблағ йўналтирилмоқда. Шифохоналар ва тез тиббий ёрдам пунктларини дори-дармон, тиббиёт буюмлари билан таъминлашга ажратилаётган маблағлар 12 баробар кўпайтирилди. Соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш учун халқаро молия ташкилотларидан 700 миллион доллардан зиёд маблағ жалб қилинди.
Буларнинг ҳисобидан бирламчи тиббиёт бўғинини мутлақо янги ёндашувлар асосида тубдан ўзгартиришга киришилди, ўтган йилдан бошлаб, ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” ишлайдиган тиббий бригадалар ташкил этилди. 2021 йилдан бирламчи бўғинда аҳолини 66 турдаги дори воситалари билан бепул таъминлаш йўлга қўйилган бўлса, аҳолига сифатли тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида, бирламчи тизимга 20 мингта ўрта тиббиёт ходимлари қўшилди.









Қишлоқларда жойлашган 801 та оилавий поликлиника янги замонавий УЗИ ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланди. Қишлоқ ва маҳаллаларда 8 турдаги янги тиббий хизматлар йўлга қўйилди. Жумладан, саломатлик кўрсаткичлари бўйича хавф гуруҳига кирган 12 миллион аҳолини мақсадли скринингдан ўтказиш бошланди.
Буларнинг барчаси, ўз навбатида, сифатли тиббий хизматларни “маҳаллагача тушириш” бўйича муҳим қадамлар бўлди.
Эътиборлиси, ҳудудларда 23 та ихтисослашган тиббиёт марказларининг юздан ортиқ филиаллари ўз фаолиятини бошлади. Натижада илгари пойтахтда амалга оширилган 210 турдаги операциялар ва диагностика жараёнларини маҳаллий шифохоналард́а ўтказиш имконияти яратилди. Шу билан бирга, 130 турдаги жарроҳлик амалиётлари вилоят шифохоналарида, 60 тури эса туманларда биринчи марта йўлга қўйилди.
“Сўнгги беш йилда янги 200 турдаги жарроҳлик амалиёти жорий этилгани, жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси республикамиз шифохоналарида йўлга қўйилгани, айниқса, эътиборлидир.
Мисол учун, пойтахтимиз ва ҳудудларда ўтказилган буйрак трансплантацияси орқали, шу кунгача
Таъкидланишича, мурожаатларни чуқур ўрганиш асосида 7 та муҳим йўналиш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Айни жиҳатлар - бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тармоғини кенгайтириш, тез тиббий ёрдам тизими, тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича 2022-2025 йилларга мўлжалланган алоҳида дастур, бевосита тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари, соғлиқни сақлаш муассасаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, соғлом турмуш тарзи орқали, касалликнинг олдини олишга эътиборни кучайтириш, касалликларни даволашга эмас, энг аввало, уларнинг олдини олишга қаратилган соғлиқни сақлаш тизимини жорий этиш каби вазифаларни назарда тутганлиги билан аҳамиятлидир.
Сир эмас, Андижон вилояти тиббиёт соҳасида юқори салоҳиятга эга ҳудудлардан бири. Неча йилларки, Фарғона водийсида ягона бўлган олий ўқув юрти – Андижон давлат тиббиёт институтида юзлаб, минглаб малакали кадрлар тайёрланаётганлиги айни фикрга яққол исбот. Бир сўз билан айтганда, бугун саломатлик посбонлари зиммасига юклатилаётган шарафли, айни дамда ғоят залворли вазифаларни рўёбга чиқариш учун потенциал имкониятлар етарли.
Мулоқотда сўз олган мутахассислар юқоридаги жиҳатларга алоҳида тўхталиб, ҳар бир мутахассис тизим тараққиёти билан боғлиқ катта ўзгаришларга бор куч-салоҳиятини бағишлашини таъкидладилар.
«Andijonnoma.uz» online гуруҳи.
