Андижонда

Андижонлик соҳа ходимлари билимларини синовдан ўтказдилар


30.09.2024   142

Андижонда соҳа ходимлари учун “Vodiy Quiz” МЧЖ билан ҳамкорликда интеллектуал баҳс ташкил этилди. Унда “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали, шаҳар-туман бўлимлари ҳамда газ тўлдириш шохобчаларидан жамоалар ўз билимларини синовда ўтказишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сонли қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган билимлар жангида жамоалар “Киномания”, “Занжир”, “Меломания”, “Газ соҳасига оид тестлар” ва шунга ўхшаш 8 раундлик баҳсларда саволларга жавоб топишди.

Қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлган ақл мусобақасида “Пахтаободтумангаз” газ таъминоти бўлимининг “Энергетиклар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди. 2-ўрин Филиалнинг “Dream team” жамоаси ва 3-ўрин эса “Балиқчитумангаз” газ таъминоти бўлимининг “Бирлик” жамоаларига насиб этди. Ғолиб жамоалар “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.


“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати