Андижонда

Андижонлик соҳа ходимлари ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида боғ яратиш ишларига ҳисса қўшмоқдалар


01.04.2026   24

Она табиатни асраш, уни бойитиш - бутун инсоният олдидаги бурч ҳисобланади. Ҳар бир жамиятнинг обод бўлиши, аввало шу жойдаги табиатнинг, экологиянинг софлиги ва бойлигига таянади. Барчамизга маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан юртимиз экологиясини янада бойитишни мақсад қилган қатор фикрлар, ташаббуслар илгари сурилмоқда. "Яшил макон" умуммиллий ҳаракати ана шулар жумласидандир

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимлари ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг кузги мавсумида ҳам мевали, манзарали, эстетик завқ берувчи дарахт кўчатларини экиш ишлари давом эттирилмоқди.

“Жорий мавсумнинг боғ яратиш ишларини “Янги Андижон”да бошладик, — дейди Филиал Жамоатчилик Кенгаши раиси Лутфулло Жалилов. – Ҳозирда ташкилотимиз томонидан 78 туп арчалар, 23 та павлония кўчатлари экилиб боғ яратилди. Турфа хил гуллар экилди. Корхонамиз биносига ҳам 350туп Тошкент райҳони ва 8 та Вагнерь пальма гуллари ўтқазилди. Бугунги кунда барчамиз кўча ва иш жойларимиз, балки ўз хонадонларимизни яшил маконга айланишида ҳисса қўшмоғимиз зарур...”

Бобур шаҳрида ташкил этилаётган боғ ёшлар учун ҳордиқ чиқариш, спорт ва маданий тадбирлар ўтказиш имкониятини яратади. Юртимиз бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаол қатнашиш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимлари томонидан кўчат экиш, боғ яратиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати