Андижонлик соҳа ходимлари театрда маданий ҳордиқ чиқардилар

22.04.2025 640
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ташаббуси билан тизим ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Андижон вилоят ёшлар театрида “Дуэл” спектаклини томоша қилдилар.
Қирғиз ёзувчиси ва драматурги Мар Байджиев қаламига мансуб “Дуэл” асари замонавий аёл қисмати, унинг руҳий кечинмалари ва ички туғёнлари орасидаги баҳслар ҳақида маълумот беради.
“...Тадбирнинг асосий мақсади — дам олиш кунларида ишчи-ходимлар ва уларнинг оила аъзолари учун мазмунли маданий ҳордиқ тақдим этиш, уларни ижтимоий ҳаётга янада фаол жалб этишга ҳисса қўшишдан иборат бўлди.” – дейди Филиали бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Гулчеҳрахон Маматхўжаева.
Соҳа ходимлари ўз ролларини маҳорат билан талқин этган артистларнинг ижроларидан баҳраманд бўлдилар ва мароқли ҳордиқ чиқардилар.
"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати