Андижонлик соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг кузги мавсумида 5 минг тупдан ортиқ кўчат экдилар
15.11.2024 544
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимлари ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг кузги мавсумида ҳам мевали, манзарали, эстетик завқ берувчи дарахт кўчатларини экиш ишлари давом эттирилмоқди.
“Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлимида ҳам кўчат экиш ишлари қизғин олиб борамиз, — дейди туман газ таъминоти бўлими бошлиғи Тўхтамурод Матиров. – Ҳозиргача туманимиздаги ҳаракатларда ҳам фаол иштирок этмоқдамиз. Тумангаз бўлими ҳудудида павлония плантациясини ташкил этганмиз, ҳозирда кўчатларимиз 1 ёшдан ошиб қолди. Насиб бўлса, кейинги йилда мавжуд 1000 туп кўчатларни туманимиз бўйлаб йўл бўйларига, хонадонларга экмоқчимиз...”
Умуммиллий ҳаракатнинг кузги мавсумида Филиалнинг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан шу кунга қадар 5 457 тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Шундан 2 830 туп терак, 1 130 туп павлония ҳамда 1 430 туп гилос, олма, беҳи, узум, анор, хурмо, нок, шафтоли кўчатлари бўлимлар ҳудудлари ҳамда “Янги Андижон” массивидаги белгиланган жойларга ўтқазилди. Шунингдек, ҳар бир кўчатни ҳудудлардаги экология бошқармалари билан ҳамкорликда, рўйхатга олиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Юртимиз бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаол қатнашиш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимлари томонидан кўчат экиш, боғ яратиш ишлари амалга оширилмоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати