Андижонда

Андижонлик соҳа ходимлари “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг навбатдаги мавсумида 22 минг тупдан ортиқ кўчат экдилар


20.03.2025   284

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимлари ходимлари томонидан “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатининг кузги мавсумида ҳам мевали, манзарали, эстетик завқ берувчи дарахт кўчатларини экиш ишлари давом эттирилмоқди.

“Жорий мавсумда 15 минг 720 туп кўчат экилиши режалаштирилган эди, — дейди Филиал Жамоатчилик Кенгаши раиси Лутфулло Жалилов. – Ҳозирда вилоятдаги барча газ соҳаси ходимлари ўз хонадонларида камида 4 тупдан кўчат экмоқдалар. Нафақат, кўча ва иш жойларимиз, балки ўз хонадонларимизни яшил маконга айланишида ҳисса қўшмоғимиз зарур...”

Умуммиллий ҳаракатнинг баҳорги мавсумида Филиалнинг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан шу кунга қадар 22 минг 629 туп манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Шунингдек, 51 минг 992 туп сабзавот кўчатлари ҳам ишчи-ходимлар хонадонларига ҳамда “Янги Андижон” массивидаги белгиланган жойларга ўтқазилди. Шунингдек, ҳар бир кўчатни ҳудудлардаги экология бошқармалари билан ҳамкорликда, рўйхатга олиш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Юртимиз бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган “Яшил макон” умуммиллий ҳаракатида фаол қатнашиш мақсадида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг шаҳар-туман бўлимлари томонидан кўчат экиш, боғ яратиш ишлари амалга оширилмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати