Андижонда

АНДИЖОНЛИК ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА ХИЗМАТ ХОНАЛАРИ, КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ВА МЕБЕЛЪ ЖИҲОЗЛАРИ ТОПШИРИЛДИ


18.02.2022   600

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида жойларда ёшлар етакчилари лавозимлари ташкил этилган эди.

Бугун Андижон шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган 83 нафар ёшлар етакчиларига хизмат хоналари, компютер жамланмалари ва мебель жиҳозлари топширилди.

- « Ёшлар дафтари» ва ёшлар дастурларини шакллантириш ва уларнинг ижросини таъминлаб, маҳалладаги ҳар бир ёш билан манзилли ишлашни бошлаб юборганмиз, - дейди, Бунёдкор маҳалла фуқаролар йиғини, ёшлар етакчиси Маликахон Холиёрова. – Бугунги кунда менга бириктирилган ҳудудда 2983 нафар ёшлар мавжуд. Ҳаракатларимизнинг бош мақсади уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтишини ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳоким ёрдамчилари билан ҳамкорликда касбий кўникмаларини шакллантириб, бандлигини таъминлашдан иборат бўлмоқда.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этди ва Ёшлар етакчиларининг ишларида омадлар тилаб, уларга ишонч билдирди.

Нуржаҳон ЙЎЛДОШЕВА.