Андижонда

Андижонликларга 2025 йилда 84 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди


05.01.2026   33

2024 йилда вилоят бўйича суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 492 минг 583 нафар бўлиб, 2025 йил сўнгида эса истеъмолчилар сони 499 минг 180 тани ташкил этди ва 6 597 нафар янги истеъмолчилар сафга қўшилдилар.

“...Ўтган 2025 йилда суюлтирилган газ таъминоти истеъмолчиларга тўла онлайн тизим асосида етказиб берилди, — дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалиниинг Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бўлими бошлиғи Азизбек Содиқов. – Истеъмолчиларга олдинги йилга нисбатан янада кўпроқ газ етказиб берилди. Шунингдек, суюлтирилган газ етказиб беришда янги тизим Face ID тизими жорий этилди. 2026 йилда ҳам ўз олдимизга истеъмолчиларни ўз вақтида суюлтирилган газ билан таъминлаш, уларга сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилганмиз...”

Вилоятимиз аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга ўтган йил давомида 84 минг 653 тоннасуюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди. Бу дегани, 4 миллион 232 минг 6 50 дона маиший газ баллонлари алмаштирилиб берилди, демакдир. Ўтган вақт мобайнида, белгиланган режани “Марҳаматтумангаз” газ таъминоти бўлими 122 фоизга, “Қорасувшаҳаргаз” 103 фоизга, Хонобод шаҳри, Олтинкўл ва Пахтаобод туманлари ходимлари ҳам 100 фоиздан ошириб бажардилар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати