Андижонда

«АНДИЖОННОМА» ГАЗЕТАСИ ЖАМОАСИ «ЭНГ УЛУҒ, ЭНГ АЗИЗ» АНЪАНАВИЙ КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ ҒОЛИБИ


07.09.2022   625

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишлаб, «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ташкил этилган ушбу кўрик-танлов Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, «Тасвирий ойна» ижодий уюшмаси ҳамда Бадиий академия томонидан эълон қилинган.

Тақдирлаш маросимида танловнинг ташкилий қўмитаси, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, танлов ғолиблари, журналист ва ижодкорлар иштирок этди.

Танлов 6 йўналишда — босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари, оммавий ахборот воситаси сифатида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари, телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари, ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари, тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари, кино санъати асарлари номинациялари бўйича ўтказилди.

Танлов ҳайъатларининг хулосаларига кўра босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг мақолалари йўналишида «Андижоннома» газетаси таҳририяти жамоаси фахрли I-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорларга танлов номинациялари бўйича диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.