Андижонда

АНОМАЛ ИССИҚ ҲАВО ТУФАЙЛИ ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТ ЖАДВАЛИДА ЎЗГАРИШЛАР БЎЛИШИ МУМКИН


07.07.2021   497

“Ўзгидромет” маркази маълумотига кўра жорий йил 6 июльдан 9 июлгача Ўзбекистонга Эрон ҳудудларидан қуруқ ва иссиқ ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 25 - 27°, кундуз кунлари 41-43°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 44 - 46° гача бўлади.

Албатта бундай иссиқ ҳаво пайтида пўлат излардаги ҳарорат янада юқори бўлади. Шу боис, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2021 йил 9 июль санасига қадар чўл ҳудудларида поездлар ҳаракат жадвалида ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” AJ