Етти иқлим

AНТАРКТИДАНИ ҚОПЛАГАН МУЗ МАЙДОНИ РЕКОРД ДАРАЖАДА ҚИСҚАРИБ КЕТДИ


18.03.2022   410

Бу йил Aнтарктидани қоплаган муз майдони 2 миллион километр квадратдан пасайиб кетди. Бу ярим асрлик кузатувлар давомидаги энг паст кўрсаткичдир.

«Nature»нинг ёзишича, жорий йилда музликларнинг эриши миқдори 2017 йил ўрнатилган салбий рекорддан ҳам 190 минг квадрат километрга камайиб кетган ва айни дамда 1,92 миллион километр квадратни ташкил қилмоқда. 2017 йил Антарктика денгиз музлари майдони 2,11 миллион километр квадратни ташкил қилган эди.

Афинадаги Огайо университети иқлимшуноси Райан Вогтнинг айтишича, Антарктикадаги умумий денгиз музининг рекорд даражада камлиги шамоллар туфайли айсбергларнинг ажралиб, иссиқ ҳудудларга сузиб кетиши билан боғлиқ. «Музликлар ҳудудининг бу янглиғ камайиши дунёни катта хавфга қўяди», – дейди у.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур минтақада глобал исиш натижасида океан сатҳининг 60 метрга кўтарилишига сабаб бўладиган музликлар бор.

Шу тариқа Антарктиканинг эриб бориши инсоният келажагига улкан хавф туғдиради.