АОКА РАҲБАРИ «АНДИЖОННОМА» ВА «АНДИЖАНСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИ ТАҲРИРИЯТИДА БЎЛДИ
25.05.2022 685
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Асаджон Ходжаев Андижон шаҳридаги Маърифат уйига ташриф буюрди.




Маърифат уйи 2021 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, бу масканда Андижон вилоят ҳокимлигининг “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Андижон вилояти бўлими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, республика Маънавият ва маърифат марказининг Андижон вилояти бўлими ва нодавлат нотижорат ташкилотлари жойлашган.
Ташриф доирасида АОКА раҳбари “Андижоннома” ва “Андижанская правда” газеталари таҳририяти фаолияти ҳамда бу ердаги ижодий ва техник ходимлар учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
«andijonnoma.uz» online гуруҳи.
