Етти иқлим

APPLE БИРИНЧИ МАРТА IPAD ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИНГ БИР ҚИСМИНИ ХИТОЙДАН ТАШҚАРИГА КЎЧИРАДИ


03.06.2022   248

Apple, шунингдек, бир қатор Хитой ишлаб чиқарувчиларидан электрон плата ва чиплар каби қисмларни захиралашни сўради.

Apple iPad ишлаб чиқариш ишларининг бир қисмини биринчи марта Хитойдан ташқарига кўчирмоқда, деб хабар беради Business Insider. Бунга Шанхайда коронавирус бўйича қатъий чекловлар туфайли давом этаётган узилишлар сабаб бўлган.

Apple, шунингдек, бир қатор Хитой ишлаб чиқарувчиларидан электрон плата ва чиплар каби қисмларни захиралашни сўради. Бу компанияга келажакда Хитойда COVID-19 чекловлари шароитида юзага келадиган таъминот узилишларидан ҳимояланиш имконини беради.

Маълумот учун, 1 июнь куни Шанхай бир неча ой давомида амалда бўлган чеклов чораларини юмшатди. Бу яримўтказгичлар танқислиги давом этаётган технология соҳасида катта узилишларга олиб келди.

Апрель ойида Apple бош директори Тим Кук компаниянинг етказиб бериш қсисқариши туфайли келиб чиққан йўқотишларини 4 миллиард доллардан 8 миллиард долларгача баҳолаган эди.

Пандемия бошланишидан олдин ҳам Apple ишлаб чиқаришни қисман Хитойдан ташқарига чиқаришни режалаштирган эди, аммо жараён тўхтатилди. The Wall Street Journal таҳлилчиларининг фикрича, Apple маҳсулотларининг қарийб 90 фоизи Хитойда ишлаб чиқарилади.

Аввалроқ Apple Ҳиндистонда iPhone 13 ишлаб чиқаришни бошлаганди. Бу АҚШ технология гиганти Хитойдаги таъминот занжирига боғлиқлигини камайтиришга ҳаракат қилаётган пайтда содир бўлмоқда.

Шунингдек, компаниянинг Шанхайдаги учта асосий етказиб берувчилари — Pegatron, Quanta ва Compal заводларининг иши шаҳарда янги коронавирус эпидемияси бошланганидан кейин жорий қилинган карантин сабабли тўхтатилди.

Apple компанияси iPod ишлаб чиқаришни тўхтатди, мусиқа плеери 2001 йилда чиқарилган эди.