Етти иқлим

АРАБ ҲУСНИХАТИ ЮНЕСКО МАДАНИЙ МЕРОСИ РЎЙХАТИГА КИРИТИЛДИ


15.01.2022   355

ЮНЕСКО араб ҳаттотлигини номоддий маданий мерос рўйхатига киритди, деб хабар беради РИА Новости. Саудия Арабистони бошчилигидаги ўн олтита мусулмон мамлакати араб ҳуснихатини ташкилотнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш бўйича аризани тақдим этишди.

Араб ҳаттотлиги уйғунлик, нафосат ва гўзалликни ифодалаш учун араб ёзувини майин ёзиш бадиий амалиётидир. Ушбу амалиётда ўнгдан чап томонга ёзиладиган араб алифбосининг йигирма саккизта ҳарфидан фойдаланилади", - дейилади ЮНЕСКО сайтидаги хабарида.