Етти иқлим

АРМАНИСТОННИНГ СОБИҚ ПРЕЗИДЕНТИ ЎЗИГА НИСБАТАН ОЧИЛГАН ЖИНОИЙ ИШНИ СИЁСИЙ БУЮРТМА ДЕБ АТАДИ


03.07.2021   467

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян ўзига нисбатан очилган жиноий ишни сиёсий буюртма деб атади, дейилади “Sputnik Арманистон” хабарида.

Хабарга кўра, судда Саргсяннинг ўта катта миқдордаги камомадга йўл қўйгани бўйича айблов ўқиб эшиттирилган.

“Айбловни эшитдим. У бутунлай асоссиз ва прокуратура буюртмаси”, деди собиқ президент.

Мазкур ишнинг бошқа иштирокчилари бўлган тадбиркор ва бошқарма бошлиғи ҳам собиқ президент сингари ўзларига қўйилган айбловни бутунлай рад этган.

Суднинг кейинги мажлиси 5 августда бўлади.