Эълон ва билдирувлар

ASAKA DON MAHSULOTLARI” AJ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


07.03.2023   178

“Asaka don mahsulotlari” AJ акциядорларининг умумий йиғилиши 2023 йил 31 март куни соат 10:00 да Андижон вилояти, Асака тумани, Саноатчи кўчаси, 86-уйда жамият маъмурият биносида ўтказилади. Акциядорларни рўйхатга олиш соат 9:00 да бошланади.

КУН ТАРТИБИ:

1. “Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамияти умумий йиғилиши саноқ комиссияси сони ва шахсий таркибини сайлаш тўғрисида;

2. “Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамиятининг навбатдаги умумий йиғилиши кун тартиби ва регламентини тасдиқлаш тўғрисида;

3. “Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамиятининг кузатув кенгашининг 2022 йилдаги ишлари бўйича хисоботини эшитиш.

4. “Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамиятининг 2022 йил якуни бўйича йиллик ҳисоботи ва асосий натижалари ҳамда 2023 йилда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида бошқарув раисининг хисоботи;

5. “Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2022 йил якуни бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;

6. “Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамияти фаолиятининг 2022 йил якуни бўйича текширувдан ўтказган ташқи аудит хулосасини тасдиқлаш тўғрисида;

7. “Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамияти тафтиш комиссиясининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида;

8. “Asaka don mahsulotlari” акциядорлик жамияти Корпоратив бошқарув кодекси талабларига мувофиқ, жамиятда 2022 йил якуни бўйича мустақил ташкилот томонидан ўтказилган “корпоратив фаолиятни баҳолаш” хулосасини эшитиш;

9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги ПҚ-4426-сонли қарорига талабларига мувофиқ 2022 йил якуни бўйича бошқарув раисининг ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича директоринг хисоботини эшитиш.

10. Жамият Кузатув Кенгаши аъзоларини ва тафтишчисини сайлаш хамда улар ўз вазифаларини бажариб турган давр учун тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш бўйича низомига ўзгартириш киритиш;

11. Жамият бошқарув аъзолари билан мехнат шартномасини тузиш тўғрисида;

12. 2023 йил учун жамият ташқи аудиторини танлаш ва унинг хизмат ҳақини белгилаш.

13. Жамиятнинг 2023 йилга мулжалланган бизнес режасини тасдиклаш.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар шахсини тасдиқловчи хужжат(Паспорт) билан келишлари, вакилллар, жумладан хуқуқий шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ваколатнома, жисмоний шахслар эса нотариал тартибда тасдиқланган ваколатномалар асосида қатнашишлари лозимлигини билдирамиз.

Акциядорларга тақдим этилиши лозим бўлган, умумий йиғилиш ўтказилиши билан боғлиқ маълумотларни +998 93-569-55-55 телефони орқали ёки қуйидаги электрон манзил ва веб сайтдан олишлари мумкин. (манзил: Андижон вилояти, Асака тумани, Саноатчи кўчаси, 86 -уй), el.pochta: asakadon@mail.ru веб сайт www.asakadon.uz

Акциядорларга умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақидаги хабар бериш учун акциядорлар реестри 2022 йил 6 март ҳолатига ёпилди.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 27 март холатига шакллантирилади.

Реестр ёпишга қарор қилган орган: Кузатув кенгаши

Кузатув кенгаши