“АСАКА” ГТШДА МАХСУС-ТАКТИК ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
30.05.2023 226
Тоифаланган объектларда техноген ҳалокатларнинг ўз вақтида бартараф этилишида тўғри ва тезкорлик билан ҳаракат қилиш катта ўрин тутиши боис бунга масъул ташкилотлар ходимлари бу борада юқори даражадаги тайёргарликка эга бўлишлари зарур. Ана шу муносабат билан “Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиалининг Асака газ тўлдириш шохобчасида ишчилар иштирокида фавқулодда вазиятлар рўй берганда аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича махсус-тактик ўқув машқлар ташкил этилди.
Унда туман ёнғин хавфсизлиги бўлими билан бирга содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни ўз вақтида бартараф этиш, бинодаги ишчилар ва фуқароларни эвакуация қилиш, ҳудуддаги ёнғинга қарши сув таъминотини ўрганиш, шахсий таркибнинг жанговар тайёргарлиги ва касб маҳорати синовдан ўтказилди.
Ёнғин хавфсизлиги ходимлари белгиланган тартиб асосида ҳаракат қилиб, МАН русумли махсус автотранспорт воситасида юзага келган шартли ёнғин ўчирилди. Машғулот якунида бажарилган ишлар ва йўл қўйилган хатолар муҳокама қилинди. Унда ишчиларга ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғин содир бўлганда тўғри ҳаракатланиш, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун зарур бўлган бошқа тавсиялар берилди.
Худди шундай тадбирлар Қўрғонтепа ва Шаҳрихон газ тўлдириш шохобчаларида ўтказилиши режалаштирилган.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати