Андижонда

Асака тумани истеъмолчиларига ҳам суюлтирилган газ янги тизим асосида етказиб берилмоқда


10.08.2026   11

Асака халқи азал-азалдан меҳнаткаш, ер қадрини биладиган халқ. Боғдорчиликка уста. Қўнғирот узумларининг довруғи чет элларда ҳам машҳур. “Камолот” маҳалла фуқаролар йиғини эса деқҳончилик ва боғдорчиликда ўзига хос мактаб ва тажриба яратган аҳоли масканларидан.

Бугун мазкур МФЙда 832 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. Уларга “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан хизмат кўрсатилиб, шу кунга қадар маҳалла аҳлига 75 тоннадан зиёд газ етказиб берилган.

“... Янги тизимдан жуда ҳам мамнунмиз, - дейди Намуна кўчсида истиқомат қилувчи Нодирахон ая Мамажонова. – Келишяпти. Уйда 16 ёшдан катта ким бўлса, паспорт маълумотлардан фойдаланиб газни олса бўларкан. Муҳими, бизга тегишли бўлган газ ўзимизга етказиб бериляпти. Суратга олишди, демак аниқ манзил асосида етказиб берилаётганлигини исботи сифатида тушундик...”

Бугунги кунда ҳар бир соҳада рақамлаштириш ислоҳотлари олиб борилмоқда. Газ етказиб беришда ҳам янги тизимни ттбиқ этилаётганлиги юртимизнинг чекка ҳудудларига ҳам ислоҳотларни етиб бораётганлигининг ва одамларнинг мазкур қулайликлардан фойдаланиб яшашлиги эса ислоҳотлар инсон учун хизмат қилаётганлигинг яққол далилидир.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати