Асака туманида газ қувурлари мукаммал таъмирдан чиқарилмоқда
24.07.2026 15
Бугунги кунда газ таъминоти соҳасида қатор ислоҳотлар амалга оширилиб, таъминот борасида тубдан ўзгаришлар қилинмоқда. Бунда тармоқларни қайта реконструкция қилиш, янги тармоқ тортиш орқали табиий газ таъминотидаги мавжуд муаммоларга ечим изланмоқда.
Асака туманидаги “Ниёзботир” маҳалласи истеъмолчиларини табиий газ билан таъминловчи ер ости газ қувури йиллар давомида ўтказувчанлигини йўқотиб, аста секин хизмат муддатини якунлаган ва натижада газ сизиб чиқиш ҳолатлари пайдо бўла бошлаган эди. Ўтган йилги режага кўра, мана шу тармоқни янгилаш кўзда тутилган бўлиб айни кунларда тармоқ тортиш ишлари якунига етказилмоқда.
“...“Ниёзботир” МФЙ ҳудудидагиаҳолитармоғинингг 1058 погонаметрлик ер ости қисми ўрнигадиаметри D-114 мм бўлган 1.1 км газ тармоғини қуриш ишлари якунига етказилмоқда. Ушбу тармоқ “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг Қурилиш-монтаж бошқармаси ходимлари меҳнатига бунёд этиляпти. Ёзнинг жазирама кунларига қарамасдан тармоқ тортиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Ҳозирда сўнги пайвандлаш ишлари олиб борилмоқда ва сўнгра бўёқлаш ишлари билан белгиланган ишни ниҳоясига етказамиз..” – дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали бош муҳандиси Хуршидбек Қодиров.
Юқорида келтирилган бари ишларнинг бажарилиши натижасида “Ниёзботир” маҳалла фуқаролар йиғинидагимингдан ортиқ хонадоннинг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
