Андижонда

АСАКА ВА ШАҲРИХОНДА ГАЗ ТАЪМИНОТИДАГИ МУАММОЛАР ЎРГАНИЛДИ


16.03.2023   175

“Hududgaz Andijon” газ таъминоти филиали директорининг суюлтирилган газ бўйича ўрибосари Зафарбек Қаҳҳаров ҳамда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш бўлим бошлиғи Руслан Абдураҳмоновлар Шаҳрихон ва Асака туманларидаги маҳаллаларда бўлиб истеъмолчиларнинг газ таъминотидаги муаммолари билан танишдилар.

Асака туманининг “Бозорбоши”, “Қўнғирот”, “Фидокор” ва“Кужган” МФЙларида аҳоли хонадонларига киришиб, истеъмолчиларнинг суюлтирилган газ таъминоти бўйича саволларига жавоб бердилар. Истеъмолчиларга етказиб берилаётган суюлтирилган газ тарқатиш жараёнини кўздан кечириб, маиший газ баллонларидан фойдаланиш қоидалари, ис гази ва унинг оқибатлари, ИД карталарнинг аҳамиятлари ҳақида ҳам тушунча бердилар.

Шунингдек, Шаҳрихон туманидаги “Қипчоққўрғон” ва “Қумариқ” маҳаллаларида ҳам истеъмолчиларнинг хонадонларида суюлтирилган газ таъминоти, маиший газ баллонлар бўйича суҳбатлар ўтказилди. Ҳар бир хонадонда онлайн тизим асосида етказиб берилаётган газнинг истеъмолчига етиб бориши, газдан фойдаланиш қоидалари ҳақида маълумотлар олинди.Сайёр қабуллар бугун туманининг “Юзлар” ва “Янгизамон” МФЙларда давом эттирилиш белгиланган.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати