Асакалик маҳалла газчилари аниқ топшириқлар асосида ишламоқдалар
24.12.2025 107
Айтиш керакки, бугунги кунда газ таъминоти соҳасида “маҳаллабай” ишлаш тизими йўлга қўйилгани мақсадга мувофиқ бўлди. “Маҳаллабай” ишлаш тизимининг афзаллиги шундаки, истеъмолчи энди сарсон бўлмайди, газ билан боғлиқ муаммоси бўлса, маҳалласига бориб, ҳудудга бириктирилган газчи кўмагидан фойдаланади. Шу билан бирга, вақт йўқотишларнинг олди олинади. Бу аҳолини, хусусан, ҳар бир маҳалладаги истеъмолчиларнинг газ билан боғлиқ муаммоларини тезкор ва жойида ҳал этиш имконини бермоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Маҳалла истеъмолчилари билан ишлаш” бўлими бошлиғи Абдувосит Абдурайимов Аска туманида бўлиб, маҳалла газчилари фаолияти билан танишди.
Бобуржон Содиқов ҳам “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлимида маҳалла газчиси лавозимида меҳнат қилиб келмоқда. Ходимга тумандаги “Барака”, “Бирдамлик”, “Ҳамдўстлик” ва “Ўзбекистон” маҳаллалари бириктирилган бўлиб, ушбу маҳаллаларда жойлашган ҳовли уйлардаги истеъмолчилар сони жами 2 мингдан ортиқниташкил этади.
Маҳалла газчисининг ҳар кунлик фаолияти бугунги кунда онлайн тизим орқали келган топшириқларни бажариш билан ўтмоқда. Бунда муаммоли хонадонларнинг аниқ манзилли рўйхати асосида хонадонларга бориб, уларнинг электрон газ ҳисоблаш ускунасида юзага келган муаммоларни бартараф этади. Аҳоли хонадонларида ўрнатилган электрон газ ҳисоблаш ускунаси созлигини текшириш тадбирлари ҳам маҳалла газчисининг кун давомидаги вазифаларидан бирига киради.
Маҳалла газчи бўлган Б.Содиқов муаммоларни бартараф этиш асносида истеъмолчилар билан суҳбатлашиб, табиий газдан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, замонавий энергия тежамкор газ ёндиргичларидан фойдаланиш ва бошқа зарур қоидалар бўйича огоҳлантириш бериб келмоқда.Шунингдек, ҳудудидаги табиий газдан қарздор хонадонларни қарзини сўндириш бўйича суд-ҳуқуқ органларига ҳужжатлар тайёрлаб, мавжуд қарздорликларни бартараф этишда тарғибот ва амалий ҳаракатлар олиб бормоқда.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
