Андижонда

Асаканинг “Саидобод” маҳалласига ҳам суюлтирилган газ Face ID тизими асосида етказиб берилмоқда


04.03.2026   121

Асака халқи азал-азалдан меҳнаткаш, ер қадрини биладиган халқ. Боғдорчиликка уста. Қўнғирот узумларининг довруғи чет элларда ҳам машҳур. “Саидобод” маҳалла фуқаролар йиғини эса деқҳончилик ва боғдорчиликда ўзига хос мактаб ва тажриба яратган аҳоли масканларидан. Куни кеча эса мазкур маҳаллага Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ташриф буюриб маҳалла аҳли билан учрашди.

Учрашув давомида маҳалла аҳлининг таклиф ва мурожаатларини тинглади. Шу куннинг ўзида маҳаллада бунёдкорлик, ободонлаштириш, ҳудуд инфраструктурасини янгилаш ҳамда аҳолини бугунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ишлари бошлаб юборилди.

Бугун мазкур МФЙда 1541 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади. Уларга “Асакатумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан хизмат кўрсатилиб, шу кунга қадар маҳалла аҳлига 43 тоннадан зиёд газ етказиб берилган.

“... Маҳаллага 1 мартдан бошлаб газ етказиб беришни бошлагандик, - дейди туман газ таъминоти корхонасининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бошлиғи Сардорбек Нурматов. – Ҳозирда “САйдобод” кўчаларига газ етказиб берилмоқда. Бунда ҳар бир истеъмолчининг паспорт маълумотларини дастурга киритиб, янги Face ID тизими асосида хизмат кўрсатмоқдамиз...”

Бугунги кунда ҳар бир соҳада рақамлаштириш ислоҳотлари олиб борилмоқда. Газ етказиб беришда ҳам янги тизимни ттбиқ этилаётганлиги юртимизнинг чекка ҳудудларига ҳам ислоҳотларни етиб бораётганлигининг ва одамларнинг мазкур қулайликлардан фойдаланиб яшашлиги эса ислоҳотлар инсон учун хизмат қилаётганлигинг яққол далилидир.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати