Эълон ва билдирувлар

«ASL SAVDO LYUKS» МЧЖ БОШЛАНҒИЧ БАҲОСИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ОШИБ БОРИШ ТАРТИБИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН


04.08.2021   490

ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!

Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 97-уйда фаолият олиб бораётган «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси балансидаги сифатсиз (некондиционный) нефть махсулоти бошланғич бахоси 665 543 000(олти юз олтмиш беш миллион беш юз қирқ уч минг) сўмда очиқ аукцион савдоларига қўйилмоқда.

Ушбу мулкга қизиқиш билдирган талабгорлар Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳкўчаси, 97-уйда фаолият олиб бораётган «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг Водий нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ёки савдо ташкилотининг масъул вакили билан бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Очиқ аукцион савдоси 2021 йилнинг 3 сентябрь куни соат 11:00 да Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳкўчаси, 122-уй. Савдо саноат палатасининг 3-қават, 302-хонасида бўлиб ўтади. Агар очиқ аукцион савдоси 2021 йилнинг 3 сентябрь куни бўлиб ўтмаган тақдирда, очиқ аукцион савдолари 2021 йилнинг 10-, 17-, 24- ва 30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Юқоридаги мулк белгиланган кунларда сотилмаган тақдирда очиқ аукцион савдолари мулксотилгунга қадар ёки савдодан олингунга қадар ҳафтанинг ҳар жума кунлари соат 11:00да бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Савдо ташкилотининг хизмат ҳаққи аукцион ғолиби бўлган харидор томонидан сотиб олинган мулк қийматидан ташқари тўланади.

Талабгорларнинг аризалари Андижон шахри, А.Навоий шоҳкўчаси, 122-уй Савдо саноат палатасининг 3-қават 302-хонасида иш кунлари (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 16:00 да тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун:

– жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, агарда унинг вакили бўлса, қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.

– юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва Низом нусхаси. Агар савдода ваколатли шахс қатнашган тақдирда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.

Очиқ аукцион савдосида катнашиш учун талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 5 (беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда гаров пули тўлайдилар. Тўлов ҳужжатида тўлов мақсадини аниқ кўрсатилган ҳолда савдо ташкилотчиси “ASL SAVDO LYUKS” МЧЖнинг ЧЭКИ «Савдогар банк» Андижон вилоят филиалидаги. х/р: 2020 8000 9004 0412 5002, МФО: 00081, СТИР: 303 043 363 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Ахборот ва маслахат хизматлари учун қўшимча тўлов олинади.

Маълумот учун манзил: Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 122-уй Савдо саноат палатаси 3-қават 301-хона. Тел.: (0-374) 223-23-08, +(998) 90 524 07-70.

Гувоҳнома № 00473.