Эълон ва билдирувлар

“ASL SAVDO LYUKS” МЧЖ БОШЛАНҒИЧ БАҲОСИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ОШИБ БОРИШ ТАРТИБИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ.


11.08.2022   204

Андижон шаҳри, Ломоносов кўчаси, 2-уйда фаолият олиб бораётган Андижон вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси давлат унитар корхонасининг 10.08.2022 йилдаги 01-240-1-сонли алоқа хатига асосан, корхона балансида бўлган 34 номдаги муқаддам ишлатилган (б/у) (стальной лист, труба, угольник ва швеллер) темир маҳсулотлари бошланғич баҳоси - 420 860 778,0 (тўрт юз йигирма миллион саккиз юз олтмиш минг етти юз етмиш саккиз) сўмда очиқ аукцион савдоларига қўйилмоқда.

Ушбу мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар Андижон вилоят “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармаси давлат унитар корхонаси ёки савдо ташкилотининг маъсул вакили билан бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.

Очиқ аукцион савдоси 2022 йилнинг 14 сентябрь куни соат 11:00 да Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 122-уй. Савдо саноат палатасининг 3-қават, 302-хонасида бўлиб ўтади. Агар очиқ аукцион савдоси 2022 йилнинг 14 сентябрь куни бўлиб ўтмаган тақдирда, савдолар 2022 йилнинг 15, 16, 20, 21, 22, 23, 27, 28, 29 ва 30 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Юқоридаги мулклар белгиланган кунларда сотилмаган тақдирда очиқ аукцион савдолари юқоридаги мулклар сотилгунга қадар ёки савдодан олингунга қадар хафтанинг хар сешанба куни соат 11:00да бўлиб ўтишини маълум қиламиз.

Талабгорларнинг аризалари Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 122-уй. Андижон вилоят савдо саноат палатасининг 3-қават 302-хонасида иш кунлари (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 16:00 да тўхтатилади.

Савдода қатнашиш учун:

– жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, агарда унинг вакили бўлса қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома;

– юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва Низом нусхаси. Агар савдода ваколатли шахс қатнашган тақдирда, қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.

Очиқ аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар автотранспорт бошланғич баҳосининг 5 (беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда гаров пули тўлайдилар. Тўлов ҳужжатида тўлов мақсадини аниқ кўрсатилган холда савдо ташкилотчиси “ASL SAVDO LYUKS” МЧЖнинг «Гарант банк» АЖ Андижон шахар филиалидаги. х/р: 2020 8000 9004 0412 5002, МФО: 00081, СТИР: 303 043 363 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Ахборот ва маслахат хизматлари учун қўшимча тўлов олинади.

Маълумот учун манзил: Андижон шаҳри, А.Навоий шоҳкўчаси, 122-уй Андижон вилоят савдо саноат палатаси 3-қават 302-хона. Тел.: 74-223-23-08, 90 524 07-70

Гувохнома № 00473