АССАЛОМ, БАҲОР!
28.02.2022 600
Ўзининг нафис кўриниши, ёқимли об-ҳавоси билан барчани мафтун этиб, сиз-у бизни соғинтирган - баҳор юртимизга ташриф буюрди.
Баҳор – бунда заминнинг муаттар ҳиди, жонбахш елларнинг ажиб шўхлиги, уйғонган ҳаётнинг нафис нафаси қалбларни жунбушга келтиради. Дарахтлар гулга бурканади, қушларнинг оромбахш саси оламни тутади. Қахратоннинг заҳри кетиб, табиат уйғонаётган шу кунларда қуёш нури, илиқ ҳаво танага ҳуш ёқади. Шабода шивири қалбимизда баҳор соғинчини уйғотиб юборади гўё.
Салқин саҳарларда, бодом гулида,
Бинафша лабида, ерларда баҳор.
Қушларнинг парвози, елларнинг нози,
Баҳмал водийларда, қирларда баҳор...
Қанча севар эдинг, бағрим, баҳорни,
Ўрик гулларининг эдинг мафтуни...
Мана қимматлигим, яна баҳор келиб,
Сени излаб юрди, кезди сарсари.
Қишнинг ёқасида тутиб сўради сени,
Ул ҳам ёш тўкди-ю, чекилди нари.
Сени излар экан, бўлиб шаббода,
Сен юрган боғларни қидириб чиқди.
