Атиги 10 дақиқа расм чизиш асаб тизимини тинчлантириши мумкин (https://www.washingtonpost.com/wellness/2026/08/13/how-10-minutes-drawing-can-reset-you
20.08.2026 6
Кўпчилик расм чизишни болаликдаги машғулот ёки ижодкорлик билан боғлайди. Аммо сўнгги йилларда расм чизиш ва бўяш каби оддий фаолиятлар стрессни камайтириш учун ҳам қўлланила бошлади.
Бунинг учун рассом бўлишингиз шарт эмас.
Ҳатто чиройли расм чизиш ҳам шарт эмас.
Оддий чизиқлар, шакллар, спираллар, доиралар ёки хоҳлаган нарсангизни қоғозга туширишнинг ўзи етарли
Стресс пайтида мия кўпинча бир хил фикрларни қайта-қайта айлантиради:
«Нима бўлади?»
«Агар бу иш ўхшамаса-чи?»
Бундай фикрлар асаб тизимини янада қўзғатиши мумкин. Расм чизиш эса диққатни ички фикрлардан ташқи ҳаракатга йўналтиради. Қалам қаерга ҳаракат қилаётгани, чизиқнинг шакли, қоғозда пайдо бўлаётган тасвир - буларнинг барчаси мияга конкрет сенсор ва мотор вазифа беради.
