Аутизм касаллиги кимларда учрайди?
23.10.2023 73
Аутизм – руҳиятнинг бузилиши билан боғлиқ ҳолат бўлиб, у мия фаолиятига бевосита таъсир қилувчи неврологик бузилишлар натижасидир.
Хўш, бу хасталик кўп ҳолларда кимларда пайдо бўлади?
Асосан 3 ёшгача бўлган болаларда кўп кузатилади. Яққолроқ аломатлари эса 2-3 ёшли беморларда кўзга ташланади.
Аутизмнинг илк босқичларида бола ота-онанинг айрим ҳаракатларига жавоб қайтармайди. Масалан, уни исми билан чақирилганда қарамайди.
Яна бир яққол белги шуки, хаста ўзгаларнинг нигоҳларига тик қаролмайди.
Бундай бемор болалар гоҳида гапларни эшитмайди, у ёки бу ўйинчоқ билан қандай ўйнашни билмайди.
Тиббий амалиётда тахминан 4 ёшлигида аниқ ташхис қўйилади. Лекин бу анча кеч муддат. Бундай беморларда 18-24 ойлигидаёқ тегишли муолажалар бошланса, уларнинг соғлом ҳаётга қайтиши осон кечади.