Етти иқлим

АВСТРАЛИЯДА ҚИШКИ САРАТОН АВЖИДА


15.01.2022   373

Австралия шимолидаги Онслоу шаҳрида жуда юқори ҳаво ҳарорати рекорди қайд этилди. 13 январь куни бу ерда Цельсий бўйича ҳаво +50,7 даражагача иссиқ бўлди, деб ёзмоқда BBC.

Сўнгги маротаба мамлакатда бундай иссиқ ҳаво 1962 йилда Жанубий Австралия чўлларида кузатилганди.

Метеорологлар айни аномал жазирамани минтақада ёғингарчилик кузатилмаётгани билан изоҳлашди.