Андижонда

АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ТЕХНИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИЛДИ


29.03.2022   434

Истеъмолчиларга хизмат кўрсатишда махсус автотранспорт воситаларининг созлиги ва хизматга шайлиги алоҳида аҳамият касб этади. Бунда хавфли юк ташувчи техникалар ҳар жиҳатдан соз бўлиши, ўт ўчиргич ва биринчи ёрдам дори қутилари билан таъминланган бўлиши зарур. Буларнинг бари эса, энг аввало, махсус машиналарда ишловчи ҳайдовчи ва чилангарларнинг соғлигини эҳтиёт қилишда қўл келади.


“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлимида Филиалга қарашли автотранспорт воситалари навбатдаги йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказилди. Дастлаб йиғилган ҳайдовчилар билан давлат автомобил назорати хизмати ходимлари суҳбат ўтказдилар. Суҳбат давомида биринчи навбатда ҳаракатланиш қоидалари ва техника хавфсизлигига риоя этиш тўғрисида тушунчалар берилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати