Етти иқлим

«АЙБДОР» – ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИ


18.01.2022   327

Сайёрамизга дахлдор муҳим кўрсаткичлари кескин ёмонлашаётгани ҳақида Орегон университети (АҚШ) олимлари огоҳлантириш билан чиқишди.

Экспертлар зилзилалар, сув тошқинлари ва бошқа табиий офатлар кўпайиб кетганига сайёрамиздаги иқлим ўзгаришлари “айбдор” эканлигини билдиришди.

Тадқиқотларга кўра, 2020 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ учта йилдан бири бўлди. Сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, тўфонлар — табиий офатлар сони ва кучи кўпайиб боряпти.

Энг ёмони, сайёрамизда иссиқхона газлари миқдори ошиб боряпти. Бу каби ҳолатлар Ерни «порох бочкаси»га айлантириб қўймоқда.

Ўзгаришлар коралл рифларининг емирилиши, Амазония тропик ўрмонлари майдонининг қисқариши, Ғарбий Антарктида ва Гренландия муз қалқонларида дарзлар пайдо бўлаётгани билан боғлиқ.