АЙБДОРЛАРГА НИСБАТАН ҚОНУНИЙ ЧОРАЛАР КЎРИЛМОҚДА
04.10.2024 613
Сўнгги йилларда Республикамизда ижтимоий соҳа объектлари ва аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қоплаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аммо айрим холларда кўмир маҳсулотларини истеъмолчиларга етказиш ва тарқатишда ёки уларни ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан фойдаланишда яширин равишда оз миқдорда талон-тарож қилиш холатлари учраб турганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Юқоридаги каби холатларни бартараф этиш ва уларга таъсирчан чораларни кўриш мақсадида, Фарғона транспорт прокуртараси ва Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқарамаси ходимлар томонидан бир қатор ташкилий чора тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга ошириб келинмоқда.
Олиб борилган тезкор профилактиш тадбирла давомида, жорий йилнинг9 ойи давомида кўмир махсулолари талон-тарожи билан боғлиқ 11 та хуқуқбузарлик холатлари аниқланиб, мазкур холатлар бўйича жами 18 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг тегишли моддалари билан маъмурий чоралар кўрилди.
Жумладан, 03.03.2024 йил куни Б. А ва А.Х лар, Ахтачи темир йўл бекатида турган, “Кўмир таъминоти” МЧЖ Андижон филиалига тегишли бўлган кўмир махсулотлари юкланган юк вагонларига осилиб чиқиб, ундаги 2.180 кг кўмир маҳсулотларини талон-тарож қилганлиги аниқланиб, улардан 2.180 кг кўмир маҳсулотлари далилий ашё тариқасида хужжатлаштириб олинган.
Бундан ташқари, 01.08.2024 йил куни “Кўмир таъминоти” МЧЖ Андижон филиали Избосканкўмир тарқатиш омбори қоровули Я.А, кўмир омборидан жами 19.300 кг кўмир махсулотини ҳеч қандай хужжатларсиз яширин равишда олиб чиққан вақтда, ундан 19.300 кг кўмир махсулотлари далилий ашё тариқасида хужжатлаштириб олинган.
Мазкур холатлар юзасидан белгиланган тартибда хужжатлар расмийлаштирилиб, айбдор шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган.
Илхомжон АКБАРОВ,
Фарғона транспорт прокурори
адлия маслаҳатчиси.