Атрофга назар

АЁЛ РАҲБАРЛАР БОШҚАРУВИДА 36 472 ТА КИЧИК КОРХОНА ВА МИКРОФИРМАЛАР МАВЖУД


05.07.2022   215

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 472 тани ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 177 тага ошган.

2021 йилда эса аёл раҳбарлар бошқарувидаги кичик корхона ва микрофирмаларнинг соф даромади қарийб 2 трлн. сўмга ошган эди. 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмаларнинг маҳсулот сотишдан тушган соф даромади 15,7 трлн. сўмни ташкил этган.