Атрофга назар

АЙРОН СОҒЛИККА ҚАНЧАЛАР ФОЙДАЛИ?


12.07.2023   221

Ёзнинг жазирамаси чанқоқбосди ичимликлар ичишни талаб қилади. Улар орасида, айниқса, айронни истеъмоли жуда кўп.

Хўш, аслида айрон фақатгина чанқоқни босиш учунгина фойдалими? Унинг яна қандай хусусиятлари бор?

Айрон ажойиб чанқоқбосди ичимлик бўлибгина қолмай, саратонда ичиш орқали организмдаги йўқотилган суюқлик, минерал ва витаминлар ўрнини ҳам қоплайди. Шунингдек, унинг ёрдамида очликни ҳам осон енгиш мумкин.

Айрон овқат ҳазм қилиш тизимини, ичаклар микрофлорасини яхшилайди ва шу йўл билан иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Айронни хуш кўрувчи инсонларда дисбактериоз камдан-кам учрайди, чунки уни мунтазам истеъмол қилиш ичаклардаги микроорганизмлар фаолиятини нормаллаштиради.

Айрон ўпкага кислород оқимини таъминлаш орқали нафас олиш тизими фаолиятини яхшилайди. Шу сабабдан у бронхиал астма, пневмония ва бронхитдан азият чекаётган беморларга шифокорлар томонидан тавсия этилади.