Бахтли болалик эгалари

02.06.2025 250
Инсон фарзанди учун яшайди, дилбандларига умрини бахшида этади. Бутундунё мамлакатлари каби “1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” бизни юртимизда ҳам кенг нишонланиб келмоқда. Бизнинг болажон халқимиз ҳам бу байрамни зўр шодиёна билан кутиб олади, боғларда болалар учун байрам ва концертлар уюштирилади.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимларининг фарзандлари учун байрам муносабати билан вилоят болалар қўғирчоқ театрида “Қувноқ олмахонлар” спектакли намойиш этилди. Эртакнамо саргузаштларга бой ушбу спектаклда соҳа ходимларининг дилбандалари маданий ҳордиқ чиқариб, ўзгача тассуротга эга бўлдилар.
Спектаклдан сўнг болажонлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида "Китоб - билим манбаи" шиори остида китоблар ярмаркаси бўлди. Унда болажонларга қизиқарли, бадиий китоблар совға қилинди. Китоб билан бирга билим ўчоғи улашилди. Ташкил этилган байрам тадбири нафақат болажонларга, балки уларнинг ота-оналарига ҳам қувонч улашди.
"Ҳудудгаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати