Балиқчи туманида газ таъминотини яхшилашга қаратилган муҳим лойиҳа бошланди
06.04.2026 20
Балиқчи туманида “Чинобод” автоматик газ тақсимлаш станциясидан тортилган турли босим ва ўлчамдаги газ тармоқларини ягона тармоққа бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
“Омонариқ”, “Ботир”, “Фаровон”, “Чинобод”, “Марказ”, “Шўр”, “Қияли”, “Захкаш”, Тўда” ҳамда “Нурафшон” МФЙлар ҳудудидаги аҳоли ва улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида АГТСдан 2 та юқори босимли газ тармоғи тортилмоқда. Бунда 20 га яқин жами узунлиги 20 км га яқин тармоқлар демонтаж қилиниб, ўрнига 1 кмлик ягона тармоқ тортилади ва коллекторга бирлаштирилади.
“...Мазкур ишлар натижасида ҳудудлардаги 3400 та аҳоли хонадонларида табиий газ босими яхшиланади, - дейди “Балиқчитумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи Бегижон Бегалиев. – Шунингдек, 1250 та хонадон икки босқичли газ таъминоти тизимига ўтказилади. Мақсадимиз, табиий газ босимини имкон қадар аҳоли масканларига янада яқинроқ олиб бориш ва иситиш мавсумида ҳам таъминотдаги узилишларни олдини олишдир..”
Айни дамда мутахассисслар томонидан тортилаётган газ қувурларини махсус бетонлар устига олиш ва ққвурларни боссм остида синаш ишлари олиб борилмоқда. Филиалнинг қурилиш-монтаж бошқармаси томонидан олиб борилаётган ҳаракатлар ннтижаси тез кунларда ўз поёнига етиши режалаштирилган.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
