Андижонда

Балиқчи туманида ҳам суюлтирилган газ ўз ввақтида етказиб берилмоқда


27.09.2025   49

Балиқчи туманининг “Юзчинор” маҳалласида ҳақиқий меҳнаткашлар истиқомат қилишади. Деҳқончилик асосий ксби бўлган мазкур маҳалла одамларига ўз вақтида суюлтирилган газни етказиб берсангиз, бўлди. Қариялари дуодаю келин-кертаклар хурсанд. Улар билан суҳбатлашиш бир мазза бўлса, уларга хизмат кўрсатиш яна бир роҳат. Чунки улар сизни арзимаган меҳнатингизни ҳам юксакларга кўтариб, сизга раҳмат айтиб қабул қилишади.

Бугун “Юзчинор” МФЙда 484 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 575 дона маиший газ баллон ажратилган бўлса, 190 дона шахсий баллон билан 765 та маиший газ баллонлани халқ хизматида. “Юзчинор”ликлар йил бошидан бери 60 тоннадан зиёд суюлтирилган газ билан таъминландилар.

“...Маҳалламизга суюлтирилган газ ўз вақтида етиб келади. Биз бундан жудаям миннатдормиз”, - дейди “Юзчинор” МФЙ “Бирлашган” кўчасида истиқомат қилувчи Насиба Қамбарова. “...Бизга янги тизим орқали газ етказиб бершаяпти. Планшетларга расмга тушганмиз. Оиламиздан ким бўлса олиши мумкин экан.Жуда қулай экан. Картамизга пул соламиз, нақд пул шартамас, ўз нархида оляпмиз...”

“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган. “Юзчинор”да ҳам суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлай тизими FaceID бўйича зангори ёқилғи етказиб бериш ишлари йўлга қўйилган. Ҳар сафар газ етказиб бериш пайтида истеъмолчиларга, суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланишда нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот тақдим этилмоқда.

"Hududgaz Andijon" газ таъминоти филиали матбуот хизмати