Андижонда

Балиқчи туманида табиий газдан мавжуд юқори қарздорликни сўндириш чоралари кўрилмоқда


17.10.2025   134

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ бошқарув раисининг топшириқларига асосан “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг барча шаҳар-туман бўлимлари томонидан жойларда қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда. Хусусан, қарздорликни ундириш ва қарздорлар ҳужжатларини суд-ҳуқуқ органларига топшириш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. шунингдек, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг мутахассислари туманларга бириктирилиб, қарздорликни ундириш бўйича амалий ёрдам кўрсатмоқдалар.

Куни-кеча, Балиқчи туманида ҳам Мажбурий ижро бюро ходимлари билан биргаликда ундирув ишлари олиб борилди. Ижро ҳужжатларига асосан табиий газдан қарздорлиги мавжуд хонадонларга борилиб, қарздорликни ундириш бўйича ижро ҳаракатлари олиб борилди. Жорий йил бошидан Балиқчи туманида 217 та қарздорнинг 631 млн 927 минг сўмлик қарздорлиги бўйича ҳужжатлари суд органларига юборилган.

Муаммоли ҳисоблагичлар билан ишлаш ҳам жадал суръатларда олиб борилмоқда. Мисол учун, 16-октябр санасида туман газ ходимлари томонидан 35 та ана шундай ҳисоблагичларнинг муаммолари бартараф этилган. Юқори қарздорлиги бор 3 та хонадон 68 млн қарздорлиги учун тармоқдан пайвандлаш йўли билан ажратилди.

Дебитор қарздорликни ундирув бўйича ҳаракатлар жойларда давом этмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали