БАЛИҚЧИ ТУМАНИДАГИ 4 ТА МФЙДА ФАОЛ МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ САЙЛАНДИ
19.05.2022 552
Андижон вилоятининг барча туманларида маҳалла фуқаролар раиси сайловлари қизғин давом этмоқда. Шунингдек, Балиқчи туманида ҳам ушбу жараён кўтаринки руҳда ўтказилди. Куни кеча тумандаги Аълам, Алчазор, Дўстлик ҳамда Жасорат маҳалла фуқаролар йиғинида жараён адолат ва шаффофлик остида бўлиб ўтди.
Барча сайловларда аҳоли ўзлари ишонч билдирган, муносиб деб билган номзодларга овоз бердилар.
Алчазор МФЙ аҳолиси томонидан 154 вакил иштирокида Бахтиётжон Умаров бир овоздан сайланди.
Аъламликлар ҳам ўзларига муносиб деб билган номзодга овоз беришиб, 202 вакил иштирокида Лочинбек Эргашевни сайлашди.
Сайлов жараёни Дўстлик МФЙда ҳам қизғин ўтказилди. Натижаларга кўра Шуҳратбек Усмонов бир овоздан қўллаб-қувватланди. 350 вакиллар иштирокида ўтказилган Жасорат МФЙ халқи жамиятни фаол аъзоси Хайрулло Садиковга овоз бердилар.
