Андижонда

Балиқчи туманидаги истеъмолчиларга суюлтирилган газдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари тарғиб қилинмоқда


26.11.2025   43

Балиқчи туманининг “Баркамол” маҳалласида 646 та суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилишмоқда. Аҳолига таъминотчи корхона томонидан 739 дона маиший газ баллон ажратилган бўлиб, аҳолини баллон билан таъминлангалик даражаси эса 114 фоизни ташкил этаяпти. “Баркамол”ликлар йил бошидан бери 99 тонна 480 кг суюлтирилган газ билан таъминландилар.

“Маҳаллабай” тизим асосида иш ташкил этилган мазкур МФЙдаги барча истеъмолчилар тўлиқ ID карталар билан таъминланган. “Баркамол”да ҳам суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлай тизими бўйича зангори ёқилғи етказиб бериш ишлари йўлга қўйилган.

Шунингдек, “Балиқчитумангаз” газ таъминоти бўлимининг суюлтирилган газ етказиб бериш бўлими техник ходимлари ва чилангарлари бўш вақтларида истеъмолчиларга газ хўжалигидан тўғри фойдаланиш қоидаларини тушунтириб бермоқдалар. Ҳар бир истеъмолчи билан уй шароитидан келиб чиқиб суҳбатлашилмоқда. Ошхона, газ плитаси ва маиший газ баллонлар оралиқ масофаси, редуктор ва бошқа эҳтиёт қисмларидан тўғри фойдаланиш кабилар уқтирилмоқда.

“Туманимизда жами бўлиб 33 960 та суюлтирилган истеъмолчилари мавжуд. Йил бошидан бери истеъмолчиларимизга 6 минг 300 тоннадан зиёд суюлтирилган газ етказиб берилди. Мавсумда маиший газ баллондан фойдаланиш бўйича истеъмолчилар билан суҳбатлар олиб бормоқдамиз. Мана бугун ҳам “Баркамол” МФЙ ўрамидаги аҳоли хонадонларида тарғибот ишларини давом эттирмоқдамиз,” - дейди биз билан суҳбатда “Балиқчитумангаз” газ таъминоти бўлимнинг суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича техниги Темурбек Ҳусниддинов.

Бугун балиқчилик истеъмолчилар суюлтирилган газ билан таъминланиш билан бирга, ундан тўғри ва оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар олмоқдалар. Бу эса, фақат ва фақат уларнинг хавфсизлигига хизмат қилишига шубҳамиз йўқ.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати