Андижонда

Балиқчи туманининг “Гузар” маҳалласига ҳам суюлтирилган газ Face ID тизими асосида етказиб берилмоқда


24.01.2026   15

Балиқчи туманининг “Гузар” маҳалласида 637 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари туман газ таъминоти корхонаси томонидан газ билан таъминланиб келади. Ўтган йили мазкур маҳалла аҳлига 107 тоннадан зиёд газ етказиб берилган. Шу кунга қадар истеъмолчилар суюлтирилган газни “E-gaz” тизими бўйичса махсус ID карталар орқали олишар эди. Янги йилдаги илк газ билан таъминланиш эса Face ID тизими орқали амалга оширилиши бошланди.

“...Бугун “Гузар” маҳалла фуқаролар йиғинига жорий йилдаги илк марта газ етказиб бериш ишларини бошланиши-, дейди “Балиқчитумангаз” газ таъминоти бўлими аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати етакчи муҳандиси Иззатбек Абдуллажонов. – Туманимиздаги 38 мингдан зиёд истеъмолчиларга мазкур тизим бўйича газ етказиб бериш ишларини ташкил қилганмиз. Бугун “Гузарлик”ликлар илк маротаба мазкур тизимдан фойдаланмоқда..”

Туман газ таъминоти бўлими чилангарлари газ етказиб бериш мобайнида аҳолига янги тизимнинг қулайлиги, ундан мақсад ва афзалликлари ҳақида тушунчалар бериб кетишмоқда. Бунда ҳар бир хонадон вакилларининг паспорт маълумотлари тизимдаги махсус базага киритилмоқда ва интеграция жараёнлари амалга ошириляпти. Тизимнинг аҳоли учун қулайлиги шундаки, энди суюлтирилган газ олишда ва маиший газ баллонларни алмаштиришда хонадон эгаларидан 16 ёшдан катта бўлган ҳар қандай вакил иштирок етарли бўлади. Бу эса газни манзилли етиб боришини таъминлайди.

“Гузар” маҳалласи фуқаролари ҳам янги тизимнинг иш бошлаганидан мамнун. Улар ҳам энди газ етказиб бериш вақтида оила аъзоларидан бирон кишини қатнашиши талаб этилиши керак бўлишини тушундилар. Шунингдек, чилангарлар томонидан газ етказиб беришда маиший газ баллонлардан фойдаланиш қоидалари бўйича тавсиялар олмоқдалар.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати