Балиқчи ва Олтинкўл туманларида табиий газ тармоқларини ягона тармоққа бирлаштириш ишлари олиб борилмоқда
30.03.2026 117
“Ҳудудгаз Андижон” ГТФ директори Давронбек Аҳмедов жорий йилнинг 23 феврал санасида туманларда бўлиб, табиий газ таъминотни яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишган эди. Мана шу учрашувлар давомида Олтинкўл ҳамда Балиқчи туманиларидаги қўшқатор ва бир неча ўлчамдаги газ қувурларини демонтаж қилиш ва ягона тармоққа бирлаштириш бўйича туман газ таъминоти корхонаси масъулларига кўрсатмалар берилганди. Топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Олтинкўл ва Балиқчи туманларида истеъмолчиларни табиий газ билан таъминловчи тармоқларни ягона тармоққа бирлаштириш ишлари бошлаб юборилди.
“...Тумандаги “Оқтепа” маҳалласидаги газ қувурини эстетик жиҳатдан тартибга келтиримоқдамиз, - дейди “Олтинкўлтумангаз” газ таъминоти бўлими муҳандиси Салимжон Шоқосимов. – Мақсад имкон қадар ягона тармоқда газ босимини аҳоли турар жойларига янада яқинроқ олиб келиш ва истеъмолчиларни бир маромда газ билан таъминлашдир...”
Газ қувурлари эстетик жиҳатдан тартиблаш билан бир қаторда, ходимлар томонидан бўёқлаш ишлари ҳам пешма-пеш олиб борилмоқда. Ҳозирда Филиалнинг Қурилиш ва монтаж бошқамаси томонидан диаметри D-100 ва D-79 мм бўлган газ қувурлари тартибга келтирилмоқdа. Шунингdек, Балиқчи туманининг “Фаровон” маҳалласиdа ҳам 400 метрлик dиаметри D-159 мм бўлган ер усти газ қувурини тортиш ишлари бошлаб юборилган. Режаdаги ишлар якунига етгач махсус коллектор қурилиб, газ гиdравликасини яхшилашга ва таъминот барқарорлигига эришилаdи.
“Ҳуdуdгаз Анdижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати
