Андижонда

БАЛИҚЧИЛИК 18 ЁШЛИ МОҲИНУР САЙЛОВДА ИЛК БОР ҚАТНАШДИ


09.07.2023   168

Барча сайлов участкаларида бўлгани каби Балиқчи туманидаги 283-участкада ҳам сайловга қизғин тайёргарлик кўрилди. Тонгги соат 8:00 да сайлов участкасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради. Комиссия аъзолари ўзларининг масъулиятли вазифаларига киришдилар. Овоз бериш жараёни аҳолининг фаол иштироки билан бошланди ва давом этмоқда. Улар орасида сиёсий муҳим воқеликда илк бор иштирок этаётган ёшлар ҳам бор.

  • Бугунга қадар маҳалламиздаги ёшлар етакчисининг тушунтириш ишлариҳамда ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали овоз бериш вақти, сайлов участкасини аниқлаш йўллари, сайловчи овоз бериш жойига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бориши, сайлов бюллетенларни тўлдириш тартиби ва ёш сайловчининг овоз беришда иштироки билан боғлиқ қоидалар ҳақида батафсил маълумотларга эга бўлдим, - дейди 18 ёшли Моҳинур Раҳимова. – Очиғи, сайловга жуда ҳаяжон билан чиқдим. Менинг ҳам овозим қадр-қимматга, аҳамиятга эгалиги юртимизда инсон қадри улуғлигининг нишонасидир.

Айтиш жоиз, участкада рўйхатга олинган 2353 нафар сайловчининг 32 нафари Моҳинурнинг тенгдошлари. 14 нафар фуқаро муддатидан аввал овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган. Кўчма қутилар орқали 12 нафар кекса ёшдаги, ногиронлиги бор фуқаролар хонадонига бори ш режалаштирилган.