Етти иқлим

БАРЧА БОЖХОНАЧИЛАР БИРДАНИГА ИШДАН БЎШАТИЛИШИ МУМКИН


22.11.2022   171

Қирғизистонда барча божхоначилар бирданига ишдан бўшатилиши мумкин. Божхона соҳасида тартибни тиклаш бўйича мана шундай туб чора кўрилмоқда.

“Божхона хизмати биз учун оғриқли муаммо бўлиб қолмоқда. Президент билан гаплашдим. Керак бўлса, бир кунда барча божхоначиларни ишдан бўшатиб, ўрнига институтни битирган янги йигитларни олишга тайёрмиз. Бунинг учун тизим тайёрлаяпмиз”, – деди Вазирлар маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров.