Андижонда

БАРЧА ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!


13.09.2022   236

Олтинкўл туманида шу пайтгача мураккаб операцияларни ўтказиш учун тўлақонли имконият йўқ эди. Шу боис, туманнинг кўплаб бемор фуқаролари вилоят марказига ёки республика шифохоналарига мурожаат қилишга мажбур бўлардилар.

Туман ҳокимининг навбатдаги сайёр қабулида мурожаат қилган оила аъзолари бахтсиз ҳодиса туфайли тана куйиш жароҳатини олганлиги баён этилганди. Зарур бўлган мураккаб операцияни амалга ошириш учун туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар туфайли муаммога ечим топилди.

Беморларнинг хорижга ёки республика марказига боришига ҳеч қандай эҳтиёж қолмади. Она ва бола учун зарур бўлган мураккаб жарроҳлик амалиёти туман тиббиёт бирлашмасида Андижон давлат тиббиёт институти жарроҳлари билан ҳамкорликда бепул амалга оширилди.