Андижонда

БАРЧА МУРОЖААТЛАРНИНГ АКСАРИЯТИ ЎЗ ЕЧИМИНИ ТОПМОҚДА


05.04.2023   182

Ҳар бир мурожаат ортида қайсидир бир юртдошимизнинг тақдири ётади. Буни яхши англаган “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари ҳам ҳар бир мурожаатни ўрганишда мурожаатчи билан учрашиб, муаммонинг асл мақсадини ўрганишга ҳаракат қиладилар. Мурожаат қилаётганларнинг барчасига нафақат истеъмолчи, балки биринчи навбатда сизу биз билан ёнма-ён яшаётган юрдошимиз, ватандошимиз сифатида қаралади. Ана шундай инсоний ёндошувлар бугунги кунда аксарият муаммоларни ҳал этишга ёрдам бераяпти.

Жорий йилнинг 1-чорагида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг ҳудудий бўлимларига жисмоний ва юридик шахслардан жами 2144 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 1816 та виртуал қабулхоналар орқали келиб тушган бўлса, қолган мурожаатларнинг 241 тасини оғзаки, 86 тасини ёзма,1 та электрон ҳамда 59 тасини “Ишонч телефонлари” орқали келиб тушган мурожаатлар ташкил қилади.

“Бизга келиб тушаётган аксарият мурожаатлар ўз ечимини топмоқда, - дейди “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг “Мурожаатлар билан ишлаш” бўлими бошлиғи Баҳодиржон Тўхтасинов. - Барча мурожаатлар Филиал ва унинг бўлимларидаги ижро назорати мутахасислари томонидан тўлиқ назоратга олинган. 1-чорак давомида келиб тушган мурожаатларнинг 1801 та (84 %)си ижобий ҳал этилган ёки мурожаатчининг талаби қаноатлантирилган. 170 нафар (7.9 %) мурожаатчига тушунчалар берилган. Рад этилган мурожаатлар 11 та (0.5 %). Айни пайтда эса 162 та (7.6 %) мурожаат ўрганиш жараёнида...”

Виртуал қабулхоналар орқали келиб тушган мурожаатларнинг 425 таси халқ қабулхоналари орқали, 1391 таси эса Ўзбекистон Республикаси президентининг виртуал қабулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг виртуал қабулхонаси ҳамда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатларни ташкил этмоқда.

Ўтган давр мобайнида “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали маъмуриятига бевосита 301 нафар жисмоний ва 27 нафар юридик шахслар ариза ва шикоятлар билан мурожаат этганлар. Ушбу 328 та мурожаатнинг 240 таси ижобий ҳал этилган бўлса, 59 та мурожаатчига тушунча берилган. 29 та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Филиалга келиб тушган мурожаатларнинг 98 тасида табиий газ таъминоти тўғрисидаги масалалар кўтарилган. 7 нафар мурожаатчи табиий газ билан газлаштириш тўғрисида, 49 нафари фойдаланилган табиий газ учун тўловлардаги муаммолар хусусида мурожаат қилганлар. 162 та мурожаатда суюлтирилган газ таъминоти билан боғлиқ мурожаатлар баён этилган. Қолганларида эса молиявий ва бошқа турдаги масалаларни ечиш ҳақида жисмоний ва юридик шахслар мурожаат этган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ва унинг ҳудудий бўлимларига келиб тушаётган мурожаатларнинг аксарияти ҳал этилмоқда ёки тушунча берилиб, мурожаатчининг кўнгли олинмоқда. Бугун жамият тизимида ҳар бир мурожаатчига истеъмолчи сифатида қаралиб, таъминотни янада яхшилаш учун қилган мурожаатларидан керакли хулосалар қилинмоқда.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати