Андижонда

БАРЧА УЧАСТКАЛАРДА ИШ ҚИЗҒИН ТУСГА КИРДИ


19.06.2023   681

Муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўктазувчи 2-Андижон округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилишидасайлов комиссиялари аъзолари учун ташкил этилган малака ошириш ўқувларининг натижадорлиги хусусида сўз борди.

Округ сайлов комиссияси раиси Комилжон Комилов бу ҳақда батафсил маълумот берди:

- 83 нафар ҳудудий тренерлар томонидан 2-10 июнь кунлари шаҳар ва туманларда раис, ўринбосар, котиблар учун ўқувлар ташкил этилди. Шунингдек, 15-27 июнь кунига қадар 5 минг 609 нафар УСК аъзолари учун ўқув жараёнлари олиб борилади.

Овоз беришда замонавий ахборот технологияларини қўллаш бўйича назарий билимларини ошириш мақсадида 52 нафар ҳудудий тренерлар томонидан сайлов участкаларининг1 минг 856 нафар операторлари учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Округ комиссияси раиси ўринбосари Шоҳиста Нурматова сайловга тайёргарлик кўриш даврида комиссияга келиб тушган мурожаатлар тўғрисида гапирди. Ҳар бир мурожаатга ўз вақтида тўлақонли жавоб бериш зарурлиги таъкидланди.

Сиёсий жараённи ахборот коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш қийин. Мавжуд 928 та участканинг барчасига оптик толали алоқа линиялари орқали интернет ҳамда телефония хизматлари ташкил этилган.

  • Замонавий ахборот технологияларини қўллаш сайловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш билан бирга сайлов комиссиялари ишини ҳам осонлаштиради,- дейди “Ўзбектелеком” АК Андижон филиали директори ўринбосари Абдувоҳид Тошматов. – Чунки электрон дастурлар, яъни Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ҳамда Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими орқали фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойлари ҳақида аниқ-равшан маълумотлар олиш имконияти кенг. Бугунги кунда филиалимизнинг малакали тренерлари бу борада комиссия аъзоларининг билимларини оширишга ҳам ҳисса қўшиб келмоқдалар.

Йиғилиш давомида Андижон шаҳри, Пахтаобод ва Олтинкўл туманларига бириктирилган округ сайлов комиссияси аъзоларининг календарь режа асосида олибборилаётган ишлари ҳақидаги ахборотлари тингланди.

Мажлисда Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари Раван Гурбанов ҳамда Астрид Нуньесиштирок этдилар.

2-Андижон округ сайлов комиссияси Матбуот хизмати.