Андижонда

Бекзодбек – олимпиада ғолиби


28.03.2024   691

Марҳаматлик Бекзодбек Ҳошимжоновнинг бугун қувончи чексиз. Устозлари, ота-онаси унинг ютуғидан шод. Сабаби, Мактабгача ва мактаб таълими вазирилиги томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиладиган фан олимпиадасини республика босқичида математика йўналишида фахрли 3-ўринни эгаллади.

  • Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида бўлиб ўтган саралаш синовлари рус, ўзбек тиллари ҳамда математика фанларидан энг сўнгги босқичга етиб келган иқтидорларни имтиҳондан ўтказди, - дейдиустози Фарҳодбек Ибайдуллаев. – Маълумки, мазкур олимпиадалардан кўзланган мақсад юртимиз келажагини яратиш ва Ўзбекистон терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб олишдир. Ўқувчимизнинг ғалабаси шу кунгача тинимсиз ўз устида ишлаганларининг самараси, эгаллаган билимларини, ишончимизни оқлаши бўлди.

Ёш математик вазирликнинг пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Бугун Бекзодбек туман ҳокимлиги вакиллари, устозлари, оиласи ва яқинлари томонидан тантанали кутиб олинди ҳамда туман ҳокимининг қимматбаҳо совғаси соҳибига айланди.