Атрофга назар

Бепул чақирувлар таъминланади


05.12.2022   209

Телефон рақамингизда пул бўлмаганда ҳам фавқулодда тезкор хизматларни бепул чақиришингиз мумкин. Чунки оператор ва провайдерлар абонентнинг шахсий ҳисоб рақамида маблағлар бўлмаган ҳолда, тегишли хизматлар учун Ўзбекистон ҳудудида белгиланган ягона рақамларни абонент томонидан териш ёрдамида фавқулодда тезкор хизматларни бепул ва кеча-кундуз давомида чақириш имкониятини таъминлаши керак.

Фавқулодда тезкор хизматлар қуйидагилар: ёнғин хавфсизлиги хизмати;ички ишлар органлари; тез тиббий ёрдам; газ тармоғининг авария хизмати; Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарув хизмати.