Андижонда

БЕПУЛ ТИББИЙ КЎРИК ВА МУРУВВАТ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ


06.06.2023   212

Бўстон туманидаги 20-оилавий поликлиникада чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ўтказилди. Республика “Соғлом авлод учун” халкаро хайрия фонди вилоят филиали ташаббуси билан ташкил этилган мазкур кўрикда Т. И. П. амбуланс бригада ходимлари томонидан туман аҳолисининг кам таьминланган, бокувчисини йўкотган, ногиронлиги бор оила вакилларичуқур текширувдан ўтказилдилар.

Аниқланган хасталиклар бўйича зарурий дори-дармон воситалари тарқатилди. Шунингдек, тиббий кўрик иштирокчиларига хайрия фонди томонидан қуритилган озик-овқат ҳамда кўз ойнаклар улашилди.

З. РАҲМОНОВА